Қўштепада фермер сохта ер сотишда ушланди
Қўштепа туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари харидорни мазкур хўжаликнинг 3,7 гектар ер майдонини 7 гектар деб ишонтириб, нотўғри маълумот берган.
Ушбу фермер харидорга ерни номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 20 минг АҚШ доллари ва 100 миллион сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пул маблағининг...