Хитой компаниялари АҚШ ҳарбий маълумотларини сотмоқда — The Washington Post
Яқин Шарқдаги можаролар фонида янги ва хавотирли ахборотлар пайдо бўлмоқда. The Washington Post газетаси хабарига кўра, Хитой армиясига алоқадор айрим компаниялар АҚШ ҳарбий фаолиятига оид маълумотларни қайта ишлаб, уларни сотиш билан шуғулланмоқда.
Манбада айтилишича, мазкур компаниялар сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, АҚШнинг ҳарбий техникаси ва операциялари ҳақидаги очиқ маълумотларни таҳлил қилади. Сўнгра ушбу маълумотлар тижорат мақсадларида глобал интернет тармоқлари орқали тарқатилади.