АҚШ қирувчи самолёти Эрон устида уриб туширилди: экипаж аъзоларидан бири қутқарилди
АҚШга тегишли Ф-15 қирувчи самолёти Эрон ҳудудида уриб туширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ахиос нашрига кўра, самолёт бортидаги икки экипаж аъзосидан бири АҚШ махсус кучлари томонидан топилиб, муваффақиятли қутқарилган. Иккинчи аъзони излаш ишлари эса ҳануз давом этмоқда.
Манбаларга кўра, самолёт Эрон томонидан очилган ўт натижасида зарарланган ва экипаж аъзолари катапулта орқали чиқишга улгурган. Қутқарилган ҳарбий хизматчи Эрон ҳудудида топилган.
Айни пайтда Эрон ҳам йўқолган экипаж аъзосини қидиришга киришган.