Арбелоа Мбаппенинг ўйинга тайёрлиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа сўнгги кунларда Килиан Мбаппе ҳақида тарқатилган хабарларга ўз муносабатини билдирди. У айни пайтда тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаб, эътиборни футболчининг голлари ва майдондаги самарали ҳаракатларига қаратиш кераклигини айтди.
"Сўнгги кунларда Килиан ҳақида чиқарилган маълумотлар тўлиқ ёлғон. Ҳозир энг тўғриси — бу мавзуни орқада қолдириб, унинг голларига эътибор қаратмоқ. У ўз олдинги даражасига қайтсин", — деди Арбелоа.