APK файллари орқали фирибгарлар телефонга қандай киряпти?
Сўнгги вақтларда киберфирибгарлар янги ва жуда хавфли усулдан фаол фойдаланмоқда. Улар турли мессенжерлар, айниқса Telegram орқали “суд чақируви” каби жиддий кўринишдаги хабарлар билан APK файллар тарқатиб, одамларни тузоққа илинтирмоқда. Бир қарашда оддий файлдек кўринган бу илова аслида шахсий маълумотларингизни ўғирлаш учун яратилган хавфли “калит” ҳисобланади.
Бу каби хабарлар инсон психологиясига таъсир қилишга қаратилган. Чунки “судга чақирув” деган сўзнинг ўзиёқ ҳар қандай одамни хавотирга солади.