Пентагонда тозалашлар давом этяпти: яна икки генерал лавозимдан олинди
АҚШ мудофаа тизимида катта ўзгаришлар тўлқини тўхтаётгани йўқ. Пентагонда кадрлар сиёсатини қайта кўриб чиқиш жараёни давом этаётган бир пайтда, яна икки юқори мартабали ҳарбий амалдор лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда нуфузли манбалардан бири — Washington Post нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет томонидан қабул қилинган қарорга кўра, армияда муҳим лавозимларни эгаллаб келган икки генерал ўз вазифасини тарк этган. Улардан бири — армияни модернизация қилиш...