Энди фуқаролар номига олинган фирибгарлик кредитлари бекор қилинади
Фото: uza.uz
Ўзбекистонда фирибгарлар орқали фуқаролар номига расмийлаштирилган онлайн кредитларни бекор қилиш тартиби янгича йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ва Марказий банк бошқаруви томонидан тасдиқланган қарорда маълум қилинган.
Қарорга кўра, агар кредит фирибгарлик йўли билан расмийлаштирилгани аниқланса, фуқаро ушбу қарз билан боғлиқ барча молиявий мажбуриятлардан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, молиявий ташкилотлар асосий қарз, фоизлар, жарималар...