Бугун ҳарорат пасаяди, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет 3 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво ҳолати бўйича маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгаради, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол шарқ томондан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 22–24 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим нуқталарда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 16–21 даражагача кўтарилади.
Бухоро ва Навоийда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб...