Деҳқонобод бозори раҳбарининг коррупцион схемаси фош қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда Деҳқонобод туманидаги бозорлардан бири раҳбарининг ноқонуний ҳаракатлари аниқланди.
Тадқиқот жараёнида маълум бўлишича, мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога бозор ҳудудидаги расман ҳужжатлари йўқ савдо дўконини сотишни таклиф қилган. Кейинчалик, у ушбу дўконни тадбиркор номига расмийлаштиришини ваъда қилган...