Ўзбекистон энг паст фоиз билан рекорд миқдорда облигациялар чиқарди
1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ўзининг энг йирик миллий валютадаги суверен халқаро облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштиришда тарихий натижани қайд этди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, бу операция 1 миллиард АҚШ доллари эквивалентида амалга оширилди ва ўрнатилган фоиз ставка 12,25% билан тарихий энг паст даражага тушди.
Қисқа солиштириш учун айтиш мумкинки, 2024 йилда 3 йиллик миллий валютадаги Ўзбекистон облигациялари фоиз ставкаси 16,625% (3 трлн сўм), 2025 йилда эса 15,5% (6 трлн сўм) бўлган.