Аҳад Қаюм: “Шеърларим Шерали Жўраевдан Улуғбек Раҳматуллаевгача хит қўшиқларга ҳаёт берди”
Ўзбек шоири ва актёри Аҳад Қаюм интервьюларидан бирида ўзининг ёзган шеърларининг машҳур хонандалар томонидан ижро этилиб, хит даражасига чиққанини маълум қилди.
У шундай деди: “Ижодимдан яратилган қўшиқларни қисқача санаб ўтсам: Шерали Жўраев 'Илк муҳаббат ёмон эканда, куйдиради жонни пинҳон' қўшиғини куйлади, Озодбек Назарбеков 'Кулишимни соғинди кимлар, сўлишимни соғинди кимлар' ни, Шоҳжаҳон Жўраев 'Ёринг гўзал ҳур бўлсин, юзларида нур бўлсин' ни, Фарҳод Саидов 'Ёр келар малакму бу,...