Самарқандда директор ўринбосари ва ўқувчи муштлашиб кетишди
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 2-мактабда директор ўринбосари ва 9-синф ўқувчиси ўртасида муштлашув содир бўлди. Ҳолатни кўрсатувчи видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, бу воқеа 2 апрель куни дарсдан сўнг, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда ўқувчи ўртасида содир бўлган.
Бошқарма томонидан маълум қилинишича, улар ўқувчиларга нисбатан ҳар қандай қўпол муносабатни кескин қоралайди.