Мустақилликнинг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик бошланди
Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб нишонлашга қаратилган муҳим қарор қабул қилинди. Унга мувофиқ, ушбу санага тайёргарлик кўриш ва байрам тадбирларини юқори савияда ташкил этиш учун республика комиссияси таркиби тасдиқланди.
Қайд этилишича, комиссия мустақиллик байрамини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, барча вилоятлар, туман ва шаҳарларда, шунингдек, маҳалла, қишлоқ ва овулларда кенг қамровда ўтказишни таъминлайди. Шу мақсадда концепция асосида аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб...