"Ювентус" "Реал" ҳимоячиси Дин Хёйсенни ижарага олмоқчи
А Серия вакили бўлмиш «Ювентус» ўзининг собиқ академия тарбияланувчиси Дин Хёйсенни қайтаришга жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда. Испания гиганти «Реал Мадрид» иқтидорли ҳимоячини ёзги трансфер ойнасида сотиб олган эди, аммо энди италян клуби уни келгуси мавсум учун ижара асосида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
La Stampa нашрига кўра, «Ювентус» 20 ёшли ҳимоячини ёзда ижарага олиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Ҳозирда трансфер бозорида Хёйсеннинг нархи тахминан 65 миллион еврога баҳоланмоқда...