Марк Касадо "Барселона"ни Саудия Арабистони клубига алмаштириши мумкин
"Барселона" таянч ярим ҳимоячиси Марк Касадо келаси ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Diario AS нашри хабарларига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчининг кетиши ҳозирда эҳтимоли юқори сценарий сифатида кўрилмоқда.
Ёш ярим ҳимоячи профессионал фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириш имкониятини ўрганаётгани хабар қилинмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, у Саудия Арабистони чемпионати клубларидан бирига қўшилиш таклифини жиддий кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсум давомида Касадо барча...