Луческу истеъфога чиқди: саломатлик муаммоси қарорга сабаб бўлди
Руминия футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Мирча Луческунинг лавозимидан кетганини расман маълум қилди. Таъкидланишича, бу қарор тажрибали мутахассиснинг соғлиғи билан боғлиқ жиддий ҳолатлар ортидан қабул қилинган.
Аввалроқ 80 ёшли мураббий машғулот олдидан кутилмаганда ҳушидан кетиб, шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинги маълумотларга кўра, унинг соғлиғини барқарорлаштириш мақсадида дефибриллятор ўрнатиш режалаштирилган.
Шу билан бирга...