Дори-дармонсиз уйқу сифатини оширишнинг оддий ва самарали усуллари
Россиялик уйқу бўйича мутахассис, фан номзоди Александр Казаченко дори-дармонлардан фойдаланмасдан уйқу сифатини яхшилаш бўйича оддий ва самарали маслаҳатларини очиб берди. У ўз фикрларини Lenta нашри билан бўлишди.
Казаченконинг таъкидлашича, биринчи ва энг муҳим қадам — оғир ва ёғли кечки овқатдан узоқ туришдир. «Кечки овқатни уйқуга ётишдан уч-тўрт соат олдин истеъмол қилиш ва осон ҳазм бўладиган, енгил таомларни танлаш яхшидир. Шунингдек, тушдан кейин кофеинли ичимликлар ва алкогол уйқу сифатини пасайтириши мумкин»...