Хоразмда "сварка" аппарати ичига яширилган 1,46 кг героин фош қилинди
Фото: ДХХ
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида, Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ноқонуний гиёҳвандлик айланмасига қарши тезкор тадбир амалга оширилди.
Маълум бўлишича, туман марказидаги автотураргоҳда текширилган шахс Самарқанд вилояти Ургут туманида истиқомат қилади ва 2001 йилда туғилган. Текширув жараёнида унинг юк сумкасидаги темир пайвандлаш ускунаси (сварка аппарати)...