Тошкентда коррупция фош бўлди: мансабдор пора олганда ушланди
Тошкент шаҳрида коррупция факти аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълумот берди.
Маълум қилишларича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорликда тезкор ва мақсадли тадбир ташкил этди. Тадбир давомида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбаридан 1 500 АҚШ доллари пора олган вақтда ушланди.
Қўлга олиш жараёнида вазирлик бош мутахассиси қочишга уринган бўлса-да, тезкор ходимлар уни дарҳол ушлаб қолди.