Энди йўл қоидаларини бузганлик учун жазони автомобиль эгаси эмас, ҳайдовчи тўлайди
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик энди автомобиль эгасидан ҳайдовчига ўтказиладиган тартиб жорий этилди. Ушбу ўзгариш 30 мартдаги Ҳукумат қарори билан белгиланди.
Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 апрелидан бошлаб, агар транспорт воситаси бошқа шахсга фуқаролик-ҳуқуқий асосда бошқариш учун берилган бўлса, қоидабузарлик учун жарима автомобилни бошқараётган шахсга расмийлаштирилади.
Бунинг учун транспорт эгаси ва ҳайдовчи ўртасидаги муносабатлар расман қайд этилади...