Тошкентда бир оилада бирданига 4 эгизак дунёга келди
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи Одилжон ва Севара Абдуллаевлар оиласида қувончли воқеа юз берди — улар бир йўла 4 эгизак фарзандли бўлди. Оила бундан аввал 2 ёшли қизалоғини тарбиялаб келаётган эди. Эндиликда эса улар жами 5 нафар фарзанднинг ота-онасига айланди.
Чақалоқлар Республика перинатал марказида муддатидан олдин, кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келган. Шифокорлар томонидан жараён муваффақиятли ўтказилгани маълум қилинди.
Янги туғилган чақалоқларнинг биринчиси ўғил бола бўлиб...