Трамп Ҳўрмуз бўғози ёпиқ бўлса ҳам ҳарбий ҳаракатни якунлашга тайёр
The Wall Street Journal маълумотига кўра, Доналд Трамп ва унинг маслаҳатчилари АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий кампаниясини Ҳўрмуз бўғози ёпиқ бўлиб турган ҳолда ҳам якунлашга тайёрлигини маълум қилишди. Манбаларга кўра, сўнгги кунларда президент ва маслаҳатчилари Ҳўрмузни очиш бўйича режалаштирилган амалиёт тўрт-олти ҳафтадан ортиқ вақт талаб қилиши мумкин, деган хулосага келишган.
Нашр ёзишича, Трамп Эрон флотини заифлаштириш ва ракета дастурини йўқ қилишни асосий мақсад сифатида белгилаган.