Метрода аёлга нисбатан тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди
6 март куни “Пахтакор” ва “Новза” бекатлари оралиғидаги метро йўналишида 27 ёшли наманганлик эркак вагонда аёлга бир неча маротаба тегиб, уни асабийлаштирган.
Суд жараёнида у айбини қисман тан олиб, бу ҳаракатини вагондаги йўловчилар кўплиги билан асослаб, қилаётган ишидан пушаймон эканини маълум қилган.
Чилонзор туман жиноят ишлари суди ушбу шахсни айбдор деб топиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Мазкур воқеа метродаги хавфсизлик ва жамоат тартибига эътибор...