Москвада қизча 88 минг доллар пулларни ҳавога учириб юборди
Москва шаҳрининг Мешчан районида ёш бир қизча онаси билан баҳслашиб қолиб, ичида жами 88 минг доллар миқдоридаги 100 долларлик қоғоз пуллар солинган сумкани деразадан ҳавога учириб юборди. Россиядаги турли телеграм-каналлар, жумладан Mash, 112 ва РЕН ТВ, шунингдек ТАСС манбалари ёзишича, қизча онаси билан урушаётганда ҳеч қийинчиликсиз пулларни ҳавога учириб юборишга қарор қилган.
Пуллар ҳавога сочилиб кетганидан сўнг, кўчадаги ўсмирлар уларнинг бир қисмини териб олишган. Телеграм-каналлар версиясига кўра...