Тошкентда сунъий ёмғир: “Тоза ҳаво” лойиҳаси бошланди
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилашга қаратилган янги ташаббус — сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Мазкур ташаббус Президентнинг жорий йил 25 март куни қабул қилинган “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган "Тоза ҳаво" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб берилган.
Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти ҳудудларида намлик даражаси паст бўлган жойларга махсус ускуналар ўрнатилиб...