Ароқчи: Исроил бу сафар жиддий хатога йўл қўйди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Исроилнинг сўнгги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Унинг таъкидлашича, Исроил томони ҳозирда ҳеч қандай тўсиқсиз равишда фуқаролик инфратузилмаси, жумладан фармацевтика соҳасига тегишли объектларга ҳужум қилмоқда.
“Исроилдаги жиноятчилар энди очиқчасига ва ҳеч қандай уятсизликсиз фармацевтика компанияларини бомбардимон қиляпти. Уларнинг мақсади аниқ”, — деди вазир.
Шу билан бирга, Ароқчи Исроил жиддий хатога йўл қўяётганини таъкидлади.