Хитой «жамоавий фикрлайдиган» янги авлод жанговар роботлар яратди (видео)
Хитой армияси янги авлод «жамоавий фикрлаш» қобилиятига эга жанговар роботларни ишлаб чиққанини маълум қилди.
Маълум қилинишича, ушбу роботлар тўдаси ўзаро узлуксиз ахборот алмашиш имкониятига эга бўлиб, синхрон тарзда ҳаракат қилади. Бу эса улар бир-биридан узоқ масофада жойлашган ҳолатда ҳам атроф-муҳит ҳақида маълумот тўплаш ва вазиятни баҳолаш имконини беради.
Мутахассислар таъкидлашича, роботларда ўзига хос “умумий мия” тизими мавжуд бўлиб, у орқали улар ҳаракатларни мустақил равишда мувофиқлаштира олади.