Тошкентда «Наврўз садолари» фестивали шукуҳ билан очилди
Тошкентнинг машҳур «Туркистон» санъат саройида «Наврўз садолари» миллий чолғулар кўп овозли ансамбл ва оркестрлари XII халқаро фестивалининг мароқли очилиш маросими бўлиб ўтди.
Фестиваль арафасида соҳа мутахассислари, тажрибали устозлар ва иштирокчи жамоалар вакиллари учун анжуман ташкил қилинди. Фестиваль координатори, Ўзбекистон санъат арбоби Феруза Абдураҳимова тадбирда мазкур ижодий жараённинг мақсад ва аҳамияти ҳақида тўлиқ тўхталиб, йиллар давомида фестивал янги истеъдодларни кашф...