Форс кўрфази олов ичида: Эрон танкерларга ҳужум қилди
Минтақадаги вазият соат сайин оғирлашмоқда: Форс кўрфазида йирик нефть танкери нишонга олинди, бир қатор давлатлар ракета ҳужумларига дош бермоқда.
Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатлар янги, янада хавфли босқичга чиқди. Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучлари ҳузуридаги Денгиз савдо ташувларини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) берган тезкор маълумотларга кўра, Бирлашган Араб Амирликлари қирғоқлари яқинида, Дубайдан бор-йўғи 57 километр узоқликда номаълум снаряд келиб тушиши оқибатида йирик танкерда ёнғин келиб чиққан.