Энг кўп хорижликлар доимий яшаш учун Тошкентни танлади
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили хорижий давлатлардан Ўзбекистонга доимий яшаш учун жами 1 159 киши кўчиб ўтган.
Ушбу янги аҳолининг аксарияти Россиядан келган бўлиб, умумий соннинг 39,9 фоизини ташкил этди. Ундан кейинги ўринни 20,3 фоиз билан Қозоғистон эгаллади, Тожикистоннинг улуши эса 10,3 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, муҳожирларнинг 4,3 фоизи Қирғизистондан ва 3,1 фоизи Туркманистондан келган. Қолган 22,1 фоизи бошқа турли давлатлардан кўчиб ўтган.
Ҳудудлар бўйича тақсимотга эътибор қаратсак...