Шимолий Корея янги ракета двигатели синови билан дунёни ҳайратга солди
Фото: KCNA/REUTERS
Шимолий Корея давлат оммавий ахборот воситалари 29 март куни такомиллаштирилган реактив ракета двигатели муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди. Расмий баёнотларга кўра, мазкур янги авлод двигатели узоқ масофага учувчи ракеталар учун мўлжалланган бўлиб, улар назарий жиҳатдан АҚШ ҳудудигача етиб бориш имконига эга.
Синов жараёнини мамлакат етакчиси Ким Чен Ин шахсан кузатгани алоҳида таъкидланди. У ушбу ишланмани давлатнинг стратегик ҳарбий қудратини...