15 турдаги маҳсулот учун хомашё импортида божлар олиб ташланади
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда зарур бўлган хомашёларга божлар бекор қилиниши кўзда тутилмоқда.
Бу ҳақда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, айрим соҳаларда “тариф инверзия” ҳолати кузатилмоқда.
Яъни, тайёр маҳсулотларни импорт қилиш арзонроқ бўлса-да, уларни ички ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашёга юқори божлар қўлланмоқда.
Натижада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қўшимча харажатларни...