Ўзбекистон цирк санъати йўлбошчиси Олимжон Тошкенбоев вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, миллий цирк санъатининг йирик намоёндаларидан бири Олимжон Тошкенбоев 81 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий маълумот берди.
Олимжон Тошкенбоев узоқ йиллар давомида “Ўзбекистон дорбозлари” труппасига раҳбарлик қилиб, миллий дорбозлик санъати соҳасида самарали фаолият юритди.
Унинг раҳбарлиги остидаги “Ўзбекистон дорбозлари” гуруҳи кўплаб хорижий давлатларда, жумладан Польша, Германия, Миср, Бельгия, Нидерландия, Швейцария, Бразилия...