Эронда болаларни армияга чақириш ва халқаро зиддиятлар авж олмоқда
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари ўринбосари Раҳим Надалий маълумотига кўра, мамлакатда армияга чақирилувчиларнинг минимал ёши 12 ёш этиб белгилангани маълум бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.
Телеканал хабар беришича, бу ёшдаги болалар разведка ва оператив қўриқлаш вазифаларига жалб этилиши мумкин, шунингдек, “Басиж” назорат-ўтказув пунктларидаги ишларда қатнашади, аскарларга овқат тайёрлаш ва жароҳатланганларга қараш билан боғлиқ вазифаларни бажаради.
Мутассаддилар таъкидлашича...