Эрон ядро тадқиқотлари раҳбари ҳужумда нобуд қилинди
Эрон Ғарбидаги Боружерд шаҳридаги турар-жой мажмуасига амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида Эрон Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа инновациялари ва тадқиқотлари ташкилоти (SPND)нинг ядро дастурининг ҳарбий йўналиши учун масъул бўлган тадқиқот бўлими раҳбари Али Пуладованд нобуд қилинди. Бу ҳақда Исроил ва мониторинг каналлари хабар бермоқда.
Манбалар маълум қилишича, 28 март куни эрталаб Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Пуладованд жойлашган турар-жой мажмуасига зарба берган. Ушбу амалиётда...