Эрон стратегиясини ўзгартирди: кичик зарбалар тактикасига ўтди
Financial Times маълум қилишича, Эрон ҳарбий ҳаракатлар усулини ўзгартирди ва стратегик йўналишда ракета ҳужумлари интенсивлигини камайтириб, қуролларни тежамкорлик билан қўллаш йўлига ўтди. Энди Теҳрон оммавий ва кенг қамровли зарбалар ўрнига, “кичик зарбалар” концепциясига эътибор қаратмоқда. Бу усулда зарбалар кун давомида тақсимланиб, душманга босимни узлуксиз сақлаб қолиш, учириш қурилмаларини аниқлаш хавфини камайтириш ва мавжуд ресурсларни самарали сарфлаш имконини беради.
Мутахассислар таъкидлашича...