Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" бонусидан маҳрум бўлади
Хабарларга кўра, Муҳаммад Салоҳ амалдаги шартномаси якунига етишидан олдин "Ливерпуль"ни тарк этишга қарор қилгани сабабли 20 миллион фунт стерлинг бонусдан қуруқ қолади. The Sun нашрининг ёзишича, бу тўлов мисрлик ҳужумчига 2026-2027 йилги мавсум охиригача клубда қолган тақдирда бериладиган бандга боғланган эди.
Хабарга кўра, бонус ҳақидаги банд 2025 йил апрелида имзоланган шартномага киритилган. Энди Салоҳ шу ёзда кетиши кутилаётгани сабабли, у ушбу тўловни олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.