Ўзбекистонда автомобиль харидлари 14 фоизга ўсди
2026 йилнинг январь–февраль ойларида Ўзбекистонда жами 57 512 дона янги автомобиль сотилди. Бу ҳақда “ЎзАвтосаноат” компанияси томонидан тақдим этилган инфографикада маълум қилинган.
Бозордаги асосий улуш одатдагидек UzAuto Motorsга тегишли бўлиб, компания 29 943 дона автомобил сотган ва умумий улушнинг 52,1 фоизини эгаллаган. Иккинчи ўринда 15 666 дона автомобили билан Khorezm Auto (27,2 фоиз), ундан кейин ADM Jizzakh 7 202 дона (12,5 фоиз) ва BYD Uzbekistan Factory 4 621 дона (8 фоиз) автомобил билан жойлашган.