Ўзбекистонда нақдсиз савдо тизими банк ресурсларини оширади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва автомобиллар савдосини нақдсиз тарзда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг маълум қилишича, бу қадам йиллик 60–100 триллион сўм миқдоридаги маблағни банк тизимига олиб кириши мумкин ва бу эса кредит бозорида рақобатни кучайтириб, ставкаларнинг пасайишига хизмат қилади.
“Агар битта машина нархи 200 миллион сўм деб олинса ва кун давомида 100 та машина сотилса, бу банк тизимига 20 миллиард сўм киритади.