Луис Суарес Chalito ресторанини Мадридда кенгайтирди
«Барселона»нинг собиқ юлдузи, жаҳонга машҳур ҳужумчи Луис Суарес ўзининг Chalito ресторанлар тармоғини янада кенгайтириб, Испания пойтахти Мадридда янги муассаса очди. Бу қадам футболчи учун нафақат бизнесдаги, балки шахсий ижодий ривожланишдаги муҳим босқич сифатида қаралмоқда.
Уругвайлик футболчи ижтимоий тармоқларда шу сўзларни ёзди: «Биз Мадрид марказида илк ресторанимизни очдик. Ажабланарлиси, қарийб 10 йил аввал ҳаммаси Барселона Рамбласидаги биринчи Chalito билан бошланганди, бугун эса худди илк кундагидек ҳаяжондамиз.