Тарихда илк бор: доллар купюраларига Трамп имзоси туширилади
АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан чиқариладиган янги доллар купюраларига президент Доналд Трампнинг имзоси туширилади. Шу тариқа, тарихда илк бор амалдаги президентнинг имзоси Америка банкнотларида акс этади.
Ҳозиргача барча купюраларда анъанавий равишда фақат молия вазирининг имзоси бўлган. Янги қарор билан эса ғазначи имзоси олиб ташланади ва бу ўзгариш 165 йил ичида биринчи марта юз беради.
Reuters хабарига кўра, янги...