Алишер Узоқов ҳаётидаги энг катта синов ҳақида сўзлаб берди
Актёр ва хонанда Алишер Узоқов “Ўзбекистон” телеканалининг “Ҳаёт ва хаёл йўллари” кўрсатувига меҳмон бўлиб, ҳаётида юз берган оғир синовлар, энг катта орзулари ва онаси томонидан бирор марта мақтов эшитмагани ҳақида очиқ сўзлади.
“Ҳаётимда қаттиқ синов юз берди”
Алишер Узоқов бир ой аввал хориж саёҳатида бўлганида саломатлиги билан боғлиқ жиддий қийинчиликка дуч келганини маълум қилди.
— Яқинда ҳаётимда жуда оғир синов юз берди. Бу ҳақда деярли ҳеч ким билмайди. Сафарда, ватандан узоқда эдим.