Ўзбекистонда футбол клублари ишончли бошқарувга берилади
Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантириш ва молиялаштириш тизими янги босқичга кўтарилди. Президентнинг 2026 йил 24 мартда қабул қилган ПҚ–107-сонли қарори спорт соҳаси учун замонавий молиявий механизмларни жорий этиш ва тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш чора-тадбирларини белгилади. Бу ўзгаришлар спорт соҳасида инвестицияларни ошириш, ижтимоий шерикликни кучайтириш ва умумий самарадорликни юксалтиришга қаратилган.
Қарорга кўра, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.