Ўзбекистон миллий жамоаси “FIFA Series-2026”да Габонга қарши ўйнайди
Бугун Ўзбекистонда жаҳон миқёсида эътиборга молик “FIFA Series-2026” турнири ўз расмий стартини олади. Мазкур мусобақада мезбон сифатида иштирок этаётган миллий терма жамоамиз илк учрашувни Габон терма жамоасига қарши ўтказади.
Беллашув пойтахтимиздаги замонавий “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 19:00'да старт олади. Футбол мухлислари учун ушбу ўйин қизиқарли ва ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, миллий жамоамиз футболчилари Габонга қарши беллашувда тўлиқ оқ либосда майдонга тушади...