Тошкент вилоятида нарколаборатория фаолиятига қатъий чек қўйилди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятида давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят дунёсига тегишли фаолиятга қатъий чек қўйилди. Аниқланишича, Чиноз туманида яшовчи 2003 йилда туғилган шахс Сергели туманидаги хонадонни ижарага олиб, у ерда замонавий нарколаборатория ташкил этган.
Тезкор тадбирлар давомида ушбу манзилдан умумий қиймати 4,5 миллиард сўмга тенг бўлган 3,5 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир кўрсатувчи моддаси...