Президентлар қўшма концертда қатнашди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон "Ўзбекистон" халқаро форумлар саройида анъанавий концертни биргаликда томоша қилдилар. Тадбирда ҳар икки мамлакат ижрочилари иштирок этди ва у етакчилар учрашувининг самимий муҳитини намоён этди.
Ўзбекистон ва Тожикистонни кўп асрлик яқин алоқалар, муштарак маънавий ва диний қадриятлар, узоқ йиллик анъаналар ҳамда бой маданий мерос боғлаб туради. Икки халқ ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик ришталари кўплаб авлодлар давомида асраб-авайланиб...