Бўстонлиқда мушукларни қийнаб ўлдирганлар қамоққа олинди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида мушукларга нисбатан шафқатсизлик қилган шахслар аниқланиб, улар қамалди. Бу воқеа жамоатчилик орасида катта ғазаб ва норозилик уйғотган эди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов бу ҳақда маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, суд қарор қилинган ҳолда 33 ёшли М.Ш.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат) асосида 15 сутка маъмурий қамоқ, шунингдек 30 ёшли А.А.га...