Эртага ҳаво 32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Ўзгидромет эълон қилишига кўра, 27 март куни мамлакат бўйича кузатиладиган об-ҳаво эътиборга молик бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво озгина ўзгарувчан бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳам ўзгарувчан, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ...