Ўзбекистон халқаро юк ва йўловчи ташишида янги рухсатнома тартибини жорий этди
Ўзбекистон ҳукумати 25 мартдаги 114-сонли қарор билан “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни бериш, алмаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби”ни тасдиқлади.
Янги низомга мувофиқ, халқаро ташишлар учун рухсатномаларни бериш, алмаштириш ва улардан фойдаланиш тартиби аниқ белгиланди. Бу тартиб миллий ва хорижий ташувчилар учун тенг қўлланилади.
Шунингдек, рухсатномаларда ташиш турлари ва улардан фойдаланиш шартлари алоҳида кўрсатилади. Рухсатномалар бир неча асосий тоифаларга ажратилган...