Янги AI фойдали полимер тузилмаларини яратади
Жоржия Тек тадқиқотчилари полимер дизайни учун генератив AI моделларини ишлаб чиққанини маълум қилди ва улар лаборатория синовлари орқали ҳам тасдиқланди. Тизим фойдаланувчиларга полимерда қандай хусусиятлар кераклигини киритиш имконини беради, шундан сўнг модель шу талабларга мос келиши мумкин бўлган кимёвий тузилмаларни таклиф қилади. Бу ҳақда Coe.gatech.edu хабар беради.
Лойиҳага материалшунос олим Рампи Рампрасад раҳбарлик қилди ва у нпж Artificial Intelligence журналида тақдим этилди.